Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам бир неча маротаба судланган аёл ва унинг таниши Юнусобод туманида тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини 9 миллион АҚШ долларига сотиш ҳамда уни турар жой тоифасига ўтказиб беришни ваъда қилган ҳолда пул олган вақтида ушлангани маълум қилинди.
1953 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган аёл ўзининг 1982 йилда туғилган таниши билан тил бириктириб, Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли, аммо ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини харидорга 9 миллион АҚШ долларига сотишга келишган.
Қайд этилишича, улар мансабдор танишлари орқали барча ҳужжатларни тайёрлаб, ер майдонини турар жой тоифасига ўтказиб бериш эвазига олдиндан 200 минг АҚШ долларини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:25 / 29.05.2026