Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциянинг денгиз орти ҳудудларида парламент сайловлари бошланди
Франциянинг денгиз орти ҳудудларида Франция парламентига сайловларнинг 1-босқичи доирасида овоз бериш бошланди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар бермоқда.
Сен-Пьер ва Микелон оролларидаги сайловчилар овоз беришмоқда. Улар 5 номзоддан бир депутатни сайлайдилар. Номзодлар орасида денгиз орти ҳудудларининг амалдаги вазири Анник Жирардин бор.
Бу оролларда 4971 нафар сайловчи учун 4 та сайлов участкаси очилган.
Кейинроқ сайловлар Гваделупе, Мартиника, Француз Гвианаси ва Француз Полинезиясида бошланади. Франциянинг ўзида эса сайлов участкалари 11 июнь эрталабдан очилади.
Маълум қилинишича, Франция президенти Эммануэль Макрон партияси парламентга сайловлар олдидан етакчилик қилмоқда.
Франция парламентига сайловлар 2 босқичда 11 ва 18 июнь кунлари бўлиб ўтади. Французлар 577 депатутни сайлайдилар.
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
09:00 / 09.06.2026