18:22 / 10.06.2017
8705

Тошкентда 3 та ЙТҲ рўй берди, 1 инсон вафот этди

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 8 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 2 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

2017 йилнинг 8 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 4107 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 924 тасини қўпол турдаги,12 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 8 июнь куни жами 1145 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 646 тасини светофорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 499 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Top