Тошкентда янги ички ишлар бўлимлари очилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрида 70 та шаҳар ички ишлар бўлимлари ташкил этилиши белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли шаҳар ички ишлар бўлимининг очилиш маросимида қатнашди.
Бу ерда бўлим бошлиғи, навбатчилик қисми ходимлари, профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи инспекторлари, суриштирувчи, жиноят қидирув тезкор вакиллари, паспорт инспектори фаолият кўрсатиши кўзда тутилган.
Вазир ходимларга яратилган шароитлар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилганлиги, фуқаролар учун қулайликлар билан танишди. Туман фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
Шунингдек, вазир мазкур туманнинг 5-сонли ҳамда Олмазор туманидаги 13 ва 14-сонли шаҳар ички ишлар бўлимларига ташриф буюрган.
Мавзуга оид
13:48 / 04.10.2024
Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов Остонада МДҲ давлатларидаги ҳамкасблари билан учрашди
13:18 / 04.09.2024
«Хуросон вилояти»га қарши курашда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш муҳим – Ўзбекистон ДХХ раиси
11:55 / 07.05.2024
Фарғонада Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари учрашди
11:59 / 01.02.2024