22:26 / 16.06.2017
16244

"Гарри Поттер" фильмида суратга тушган актёр 101 ёшида вафот этди

Фото: Reuters

16 июнда британиялик актёр, ёш сеҳргар Гарри Поттернинг саргузаштлари ҳақидаги фантастик фильмнинг 5-қисми – "Гарри Поттер ва Фениск ордени" фильмида Хогвартс сеҳргарлик мактаби директорларидан бири ролини ижро этган Сэм Бизли вафот этгани маълум бўлди. 

Таъкидланишича, актёр Лондондаги уйида 12 июнда уйқуда ҳаётдан кўз юмган. Актёр 101 ёшда бўлган, деб маълум қилди Daily Mail нашри.

Бизли 1998 йилда "Мадам Сузацка" фильмида суратга тушиши билан кино соҳасига кириб келган. 2007 йилда эса Гарри Поттер ҳақидаги фильмда роль ижро этган. Бундан ташқари, актёр "Жосус Жонни Инглиш" ва "Брижет Жонс кундалиги" каби фильмларда суратга тушган.   

Top