01:04 / 17.06.2017
38525

Кубанда мактаб ўқувчиси пенсионердан фарзанд кўрди

Фото: Fotolia / haveseen

Россиянинг Кубан вилоятидаги Кушевский қишлоғида 15 ёшли мактаб ўқувчиси 64 ёшли пенсионердан фарзанд кўрди. Ушбу ҳолат юзасидан "16 ёшга етмаган шахс билан жинсий алоқага кириш" моддаси билан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, бола дунёга соғлом келган. Дастлабки маълумотларга кўра, қиз ночор оила фарзанди бўлган.  

Ушбу ҳолат юзасидан Кушевский туманида текширув ўтказилмоқда.

"Тергов бориши ва натижаси прокуратура назоратига қўйилди. Бундан ташқари, назоратсизликнинг олдини олиш бўйича тизимлар идоралари ишига баҳо берилади", деб айтилди хабарда.  

ОАВ маълумотларига кўра, қиз ва пенсионер ўртасида алоқа уларнинг ўзаро розилиги билан бошланган. Улар орасида алоқа борлиги қиз туққандан кейин маълум бўлган. Пенсионерга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

2016 йил октябрда Саратов вилоятида балоғатга етмаган қиз 12 ёшли боладан фарзанд кўрган ва худди шу каби иш гумонланувчисига айланган.

Top