Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Балида 4 хорижлик маҳбус 15 метрлик туннел орқали турмадан қочди
Индонезия полицияси Бали оролидаги Керобокан турмасидан 15 метрлик туннел орқали қочган 4 нафар хорижлик маҳбусни қидиришни бошлади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
"Тахмин қилишимизча, 15 метрлик туннелни қазиш учун бир ҳафтадан кўпроқ вақт кетган", деб айтди турма директори. Маълум қилинишича, туннел эни 50-75 см бўлган ва у турма девори остидан ўтиб, турма яқинидаги йўлда тугаган.
Полициянинг тахминича, қочоқлар ҳали ҳам оролда, турма яқинида қолмоқдалар.
Нашрнинг ёзишича, турмадан 33 ёшли австралиялик, 43 ёшли болгариялик, 50 ёшли малайзиялик ва 31 ёшли ҳиндистонлик қочишга муваффақ бўлган. Таъкидланишича, австралиялик бошқа одамнинг паспортидан фойдалангани учун иммиграция қонунчилигини бузиш айблови билан жазо ўтаётган бўлган. Унинг озодликка чиқишига бор-йўғи 2 ой қолганди.
Мавзуга оид
22:05 / 03.07.2025
Тошкентдан Балига тўғридан-тўғри рейс қўйилди
10:41 / 03.07.2025
Бали соҳиллари яқинида паром чўкиб кетди
18:00 / 26.06.2025
Тошкент – Бали йўналишида биринчи тўғридан тўғри рейс амалга оширилди
01:03 / 06.06.2025