Хакерлар "Хонда" заводини тўхташга мажбур қилишди
Honda компанияси хакерлар ҳужуми сабабли автомобиллар ишлаб чиқарувчи заводини тўхтатишига тўғри келди. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, компаниянинг компьютер тармоғига катта шов-шув келтириб чиқарган WannaCry вируси тушган.
Саяма шаҳридаги завод бир кунга ёпилган. Бу заводда марканинг турли моделлари, жумладан Accord седани, Odyssey ва Step Wagon минивэнлари ишлаб чиқарилади. Завод кунига мингтага яқин машина ишлаб чиқаради.
Honda’да таъкидланишича, вирус Японияда 19 июндан бошлаб тарқалган, ваҳоланки у қолган давлатларда май ойида тарқалганди. Қолган ҳолатлардаги каби, WannaCry компьютерни блоклаб, бунинг эвазига пул талаб қилади. Агар пул тўланмаса, вирус компьютердаги маълумотларни ўчириб ташлайди.
WannaCry 12 май кунидан тарқалишни бошлаган, у айни вақтда 500 мингдан кўпроқ компьютерни зарарлаган. Аввалроқ у сабабли Renault-Nissan автоконцернининг бир нечта давлатлардаги заводлари иши тўхтатилганди.
Мавзуга оид
10:56 / 26.05.2023
Honda Elite II бизнес-жетини тақдим этди, у соатига 782 км тезликда уча олади
18:11 / 22.10.2022
Honda тарихи: Велосипед таъмирловчи уста жаҳонга машҳур компанияга қандай асос солганди?
16:05 / 17.03.2021
Toyota ва Honda Шимолий Америкадаги заводлари фаолияти тўхтатилганини маълум қилди
15:56 / 30.12.2020