Спорт | 14:05 / 23.06.2017
7012
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореяда 2018 йилги Олимпия ўйинлари қатор баҳслари ўтказилиши мумкин

Халқаро олимпия қўмитаси 2018 йилги Олимпия ўйинларининг қатор мусобақаларини КХДРда ўтказиш имкониятини муҳокама қилишга тайёр, деб хабар бермоқда RT.

«Олимпия ҳаракати – бу деворлар эмас, балки кўприклар қуриш тарихидир. Биз бу ғояни ХОҚнинг Жанубий Кореяга навбатдаги ташрифи давомида ташкилий қўмита билан муҳокама қилишга тайёрмиз», - дея Жанубий Корея спорт вазири То Чжон Хван сўзларини келтиради Kyodo.

Аввалроқ Жанубий Корея 2018 йилги Олимпия ўйинларини ўтказишда КХДР билан ҳамкорлик қилиши мумкин экани ҳақида хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид