17:52 / 24.06.2017
40929

Буюк Хитой девори қандай тикланмоқда? (фото)

Хитойда ўн йилдан зиёд вақтдан буён жаҳон архитектурасининг энг машҳур ёдгорликларидан бири — Буюк Хитой деворини тиклаш устида иш олиб борилмоқда, деб ёзади Reuters.

«Биз оригинал материаллар ва ғишт териш технологиясидан фойдаланиб, деворнинг асл ҳолатини сақлаб қолишимиз лозим, чунки бу бизга тарихий ва маданий бойликни асраш имконини беради», — деган реставрациянинг етакчи муҳандиси Чен Йонмато.

Ишчи Буюк Хитой девори реконструкцияси вақтида дам олмоқда. © REUTERS, Damir Sagolj

Буюк Хитой девори — сайёрамиздаги энг йирик архитектура ёдгорлиги ҳисобланади, унинг қўшимча тиргаклари билан умумий узунлиги 20 минг километрни ташкил этади, деворнинг илк қисмлари эрамиздан аввалги учинчи асрда барпо этилган.

Буюк Хитой девори реконструкцияси. © REUTERS, Damir Sagolj

Ўзининг узоқ тарихи мобайнида девор кўп марта бузилган ва қаровсиз аҳволга келиб қолган. Фақат 1984 йилга келиб Дэнг Сиаопинг ташаббуси билан Буюк Хитой деворини реставрация қилиш дастури бошлаб берилган.

Буюк Хитой девори. © REUTERS, Damir Sagolj

Бажарилган ишларга қарамасдан, деворнинг туристик йўналишдан йироқроқдаги қисмларида аҳвол ҳавас қиларли эмас. Шундай участкалардан бири Цзиангкоу деб аталади. Бу 20 километрли айланма девор мамлакат пойтахти Пекиндан 70 км нарида жойлашган. Деворнинг бу қисми зиг-заглар ва хавфли энишлари билан машҳур.

Буюк Хитой девори реконструкциячсига қурилиш материаллари таниш. © REUTERS, Damir Sagolj

Бу участкада реставрация ишларини олиб бориш учун ишчилар хачирлардан фойдаланишади. Ҳар бир жониворга 130 килогача ғишт юклашади ва юқорига — девор асосига тоғ сўқмоқлари бўйлаб чиқишади.

Буюк Хитой девори узра туман. © REUTERS, Damir Sagolj

«Йўллар жуда тик, тоғлар жуда баланд, шу сабабли ғиштларни фақат хачир ва отларда ташиш мумкин», — дейди хачирнинг эгаси, 10 йилдан бери девор реставрациясида қатнашиб келаётган Цао Синҳуа Reuters журналистларига.

Буюк Хитой девори участкаларидан бирининг реконструкцияси. © REUTERS, Damir Sagolj

Баъзи ўринларда ишчилар, девордан нураб тушган асл ғиштлардан ҳам фойдаланишмоқда.

Буюк Хитой девори участкаларидан бирининг реконструкцияси. © REUTERS, Damir Sagolj

Агар мос келадиган тош топилмаса, ишчилар махсус технология бўйича тайёрланган ғиштлардан фойдаланишади.

Ишчилар буюк Хитой девори реконструкцияси учун асбоб-ускуналар олиб кетишмоқда. © REUTERS, Damir Sagolj

«Биз оригинал материаллар ва ғишт териш технологиясидан фойдаланиб, деворнинг асл ҳолатини сақлаб қолишимиз лозим, чунки бу бизга тарихий ва маданий бойликни асраш имконини беради», — деган реставрациянинг етакчи инженери Чен Йонмато.

Буюк Хитой девори участкаларидан бирининг реконструкцияси. © REUTERS, Damir Sagolj

Ишнинг қийинлиги шундаки, барча ғишт заводлари Пекинда жойлашган. Реставрация ишлари ўтказилаётган жойга яқин ғишт заводлари ҳукуматни атроф-муҳитни ифлослантиришга қарши кураши доирасида чиқарган қарори натижасида ёпилган.

Буюк Хитой девори участкаси реконструкцияси учун жавоб берувчи инженер. © REUTERS, Damir Sagolj

Деворнинг ўзининг ёввойи гўзаллиги билан машҳур Цзянгкоу участкаси Минглар сулоласи бошқарувининг сўнгги йилларида — 1600 йилларда барпо этилган. Бироқ, деворнинг бу қисми икки минг йиллик тарихга эга айрим қисмлари олдида «ёш» ҳисобланади.

Буюк Хитой девори участкаси реконструкцияси учун жавоб берувчи инженер. © REUTERS, Damir Sagolj

Деворнинг бу қисмида фаол реставрация ишлари ўтган йили бошланган. Ҳудудий ҳокимият архитектура ёдгорлигининг дастлабки кўринишини сақлаб қолиш ва нураётган қисмини мустаҳкамлашга интилмоқда.

Ишчилар Буюк Хитой девори участкаси реконструкцияси оралиғидаги танаффус чоғи дам олишмоқда. © REUTERS, Damir Sagolj

Иш жуда секин бормоқда, чунки нотекис рельеф туфайли кўп ишчилар искана, болға, теша ва курак сингари энг оддий асбоблардангина фойдаланишга мажбур.

Буюк Хитой девори участкаси. © REUTERS, Damir Sagolj

Айни пайтда Минглар сулоласи вақтида барпо этилган деворнинг ўндан бир қисмигина қайта тикланган.

Top