Чорсу майдонини реконструкция қилиш бўйича якуний лойиҳа тақдим этилди. Бу ҳақда жамоатчилик вакиллари Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинганини ёзмоқда.
Қайд этилишича, лойиҳа Германиянинг Tchoban Voss Architekten компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Унинг доирасида Чорсу майдонида янги меҳмонхона, бизнес марказ ва турар жой бинолари барпо этилади. Қурилиш ишлари 2025 йилда бошланиб, 2029 йилгача якунланиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 170 миллион АҚШ долларидан ортиқ деб баҳоланган.
Таъкидланишича, реконструкция жараёнида 1982 йилда қурилган ва узоқ вақт ташландиқ бўлиб қолган “Чорсу” меҳмонхонаси биноси бузилади.
“2024 йилнинг техник экспертизасига кўра, бинонинг темир-бетон конструкциялари жиддий шикастланган ва реконструкция қилишга яроқсиз деб топилган”, – дейилади хабарда.
Янги қуриладиган мажмуа Чорсунинг умумий меъморий шакл-шамойилини сақлаб қолган ҳолда шаҳарнинг муҳим архитектура марказларидан бирига айланиши айтилмоқда. Янги мажмуада замонавий офислар, меҳмонхоналар ва турар жой бинолари билан бирга “Чорсу” меҳмонхонасига бағишланган кичик музей ҳам очилиши режалаштирилган.
Тошкентдаги энг баланд “жумбоқ”: Харобага айланган “Чорсу” меҳмонхонаси тарихи















