Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбияда кема чўкиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
25 июнда Колумбиянинг Антьокия департаментидаги Гуатапе шаҳри яқинидаги сув омборида бортида 150 га яқин одам бўлган сайёҳлик кемаси чўкиб кетди. Одамларни қутқариш бўйича ишлар бошланиб, воқеа жойига вертолёт жўнатилган. Антьокия департаменти маъмурий маркази ҳисобланувчи Медельин шаҳри мэри шунингдек ўт ўчирувчилар ва ғаввослар жалб қилинганини маълум қилган.
Айни вақтда ҳалок бўлганлар сони 9 нафарни ташкил қилмоқда, 28 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, деб маълум қилди "Франс Пресс" ахборот агентлиги.
"Айни вақтда бизда 9 киши ҳалок бўлган", деб маълум қилди маҳаллий фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи Маргарита Монкада.
Омон қолишга муваффақ бўлганларнинг айтишича, El Almirante деб номланган кема ҳаддан ортиқ юкланган бўлган ва кемадаги бирорта одамда қутқарув нимчалари бўлмаган.
Мавзуга оид
22:52 / 14.06.2026
Ўзбекистон — Колумбия ўйинини англиялик ҳакам бошқаради
12:51 / 04.05.2026
Атлантика океанидаги кемада ҳантавирус инфекцияси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:54 / 28.04.2026
АҚШ зарбхонасида Колумбия картелларига тегишли олтин топилди
08:46 / 24.03.2026