Фан-техника | 21:45 / 29.06.2017
11257
5 дақиқада ўқилади

​​​​​​​Интерьерингиз учун мос тушувчи функционал маиший техника

LG компанияси инсон ҳаётини нафақат енгиллаштириш, балки янада безаш ҳаракатида шундай маҳсулотлар ишлаб чиқармоқдаки, уларнинг дизайн ва функциялари кўп йиллар давомида фойдаланишдан сўнг ҳам актуал бўлади.

Кўплаб кишилар йирик маиший техниканинг харидига прагматизм билан қарайди. Унга кетаётган йирик харажат эътиборга олинса, у кўп йиллар давомида хизмат қилиши лозим. Бизнинг уй – бу ўзимиз яшайдиган, дам оладиган, кучларни тиклайдиган, энергия оладиган жойдир. Шунинг учун бизни ўраб турган барча нарса нафақат функционал, балки эстетик фойда келтириши ҳам муҳим.

Макон, вақт ва хаёлларни озод этиш! LG’дан замонавий маиший техника айнан шундай мақсадларни кўзлаган. Масалан, LG SIGNATURE сериясидаги OLED TV телевизорининг жуда хушбичим дизайни исталган интерьерга мос тушади, бизга севимли фильмлар ёки кўрсатувларни кўришда умуман янги ҳиссиётлар тақдим этади. 65 дюймли моделнинг OLED-панели атиги 2,57 мм.лик қалинликка эга, ҳамда уни деворнинг ўзига магнитли қисмлар орқали мустаҳкамлаш мумкин, бунда телевизор ва девор ўртасида бўш жойлар пайдо бўлмайди. Бундай дизайн томошабинда у телевизор экранига эмас, балки худди деразага қараётгандек тасаввур уйғотади. Унинг асоси – ички жойлаштирилган товуш панелига эга хушбичим тагига қўйиладиган махсус тагликдир. Товуш томошабин тарафга тарқайди, бу асоснинг олд қисмида жойлашган динамиклар туфайли рўй беради. LG OLED телевизори Dolby Vision шаклида ишлаши мумкин, у жуда кўплаб соя ва ранглар, шунингдек, ёрқин ранглар ва экрандаги чуқур қора технологияли бўлиб, натижада биз энг қора ҳамда энг ёрқин объектларни максимал аниқликда кўрамиз.

LG OLED телевизори webOS 3.5 яхшиланган дастурий тизимида ишлайди, у иловалар ўрнатишда ажобий ҳимоя даражасини кўрсатди. Яхши дизайндан ташқари, телевизор кўп функционал бўлиб, онлайн видеони бутун оила билан кўришга идеал мос тушади.

Уй учун техникага умуман янгича нигоҳ - LG Instaview Door-in-Door (СБ) музлатгичи. Ўзгача услуб ва замонавий дизайн янги, 33 дюймли қора рангли панель билан тўлдирилади. У музлатгичда нима бор эканини, уни очмай туриб кўриш имконини беради. Бу ерда худди эртакдагидек – эшикка бир неча бор уриб қўйиш етарли, ҳамда махсус ёритгич сизга унинг ичида қандай маҳсулотлар бор эканини кўрсатиб беради. Бундан ташқари, «Эшикдаги эшик» (Door-in-Door СБ) кенг камераси оилангиз кўп ишлатадиган маҳсулотлар ва ичимликларни осонлик билан жойлаштиришда қўл келади. Яширин тугмачани босинг ва керакли маҳсулотни олинг. Сабзавотлар ва меваларни сақлаш учун намликнинг энг оптимал даражаси FRESH Balancer* технологияси билан таъминланади. Назоратга солгичда бу бўлимда нима сақланишини кўрсатинг, қолганини эса музлатгич ўрнингизга қилади.

Барча маълумки, кондиционерни интерьерга мослаш билан боғлиқ бир қанча муаммолар бор. Уни қандайдир панеллар ортида беркита олмайсиз ва матолар билан махсус безак бериш мушкул. Айнан шунинг учун LG компанияси томонидан Artcool Stylist кондиционери яратилди. Бу сплит-тизим нафақат шакли, балки нур диодли ёритгичи билан ҳам ноёбдир, у олдинги панелга безак беради. Оиланинг ҳар бир аъзоси саккизта рангдан севимлисини танлаши мумкин, ҳамда уларнинг бари уйга ўзгача чирой беради ва барчага сўзсиз ёқади. Ҳавони учта томонлама тарқатиш уйнинг барча ҳудудида енгил ва табиий софлик оқими билан таъминлайди. Ҳамда уйқу вақтида ҳеч нарса сизга халақит бермайди – бу кондиционер нафақат энг ўзгача, балки энг шовқинсиз ҳамдир.

LG TWIN Wash кир ювиш машинасининг қулайлигини исботлаш керак эмас. Ундан фойдалана бошлашнинг ўзи етарли. Вақтингизни озод қилиш учун махсус тизим ўйлаб топилган бўлиб, у матолар тури ва рангига қарамай бир вақтда ювиш имконини беради. Иккита барабан бирданига икки алоҳида циклни ишга тушириши мумкин: оддий ва нозик нарсалар, оқ ва ранглилар, жуда кир ва сал ифлосланган кийимлар. Бу машиначага 17 килограммгача нарса сиғади! Сиз энди вақтингиз ва уйдаги ортиқ ҳудудни қурбон қилмаслигингиз мумкин: оддий кир ювиш машинаси жойини эгаллаган бу ускуна бирданига иккита вазифани бажаради.

Шу тариқа, замонавий маиший техника нафақат уй хўжалигида функционал ёрдамчи, балки безак элементига ҳам айланмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид