The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
Маълумотларга кўра, LG Москва областида жойлашган заводи фаолиятини қисман тиклаган.

Фото: AP
Жанубий Кореянинг Samsung, LG Electronics ва Hyundai компаниялари Россия—Украина урушини тўхтатиш бўйича ўтказилаётган музокаралар фонида РФ бозорига қайтиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The Korea Times.
Газета маълумотларига кўра, LG Москва областида жойлашган заводи фаолиятини қисман тиклаган. Россиянинг «Русбейс» нашри ҳам бир неча кун олдин ўз манбаларига таяниб, бу ҳақда хабар берганди. LG вакилларининг таъкидлашича, иш фаолиятининг қайта тикланиши «уруш бошланганидан бери туриб қолган ишлаб чиқариш қувватлари емирилишининг олдини олиш» билан боғлиқ. Заводга янги етказиб беришлар амалга оширилмаган, у ердаги мавжуд материаллардан фойдаланилган.
LG Electronics бош директори Чо Жу Ваннинг маълум қилишича, компания «ҳали уруш тугамагани учун эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда». Аммо у «вазиятни диққат билан кузатиб боришаётгани, санкциялар ечилиши билан ишлар қайта тикланиши»ни қўшимча қилган.
Нашрнинг қайд этишича, Hyundai ҳам Россияга қайтиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Hyundai Motor Group расмий вакилининг маълум қилишича, «қарор ҳали қабул қилинмаган, компания вазият ривожини кузатмоқда».
Samsungʼнинг Россия бозорига қайтиш имкониятига оид тафсилотларни эса нашр келтирмаган.
Март ўрталарида The Bell нашри Россия—Украина уруши бошланганидан кейин РФдан чиқиб кетган Ғарб компаниялари ўртасида сўровнома ўтказиб, уларнинг ушбу бозорга қайтиши билан қизиққан эди. Журналистлар 60 дан ортиқ хориж компаниясига сўров юборган. Уларнинг 21 таси жавоб қайтарган бўлиб, ҳеч бири Россияга қайтиш режасини тасдиқламаган.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Temu Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаши кераклиги маълум бўлди
Ўзбекистон | 18:53
-
Шавкат Мирзиёев: «Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон қилиш учун тарихий имконият турибди»
Ўзбекистон | 18:52
-
Марин Ле Пен қамоққа ҳукм қилинди
Жаҳон | 18:22
-
Профессионал бўлмаган астронавтлардан иборат экипаж тарихда илк бор Ер қутблари устидан учиб ўтади
Жаҳон | 18:22
Мавзуга оид

21:50 / 31.03.2025
Хитой, Япония ва Жанубий Корея АҚШ божларига қўшма жавоб тайёрламоқда

20:22 / 30.03.2025
КХДРда ҳарбийлар Сеул шаҳрига ўхшаш базада машғулотлар ўтказади — кореялик асир

17:22 / 30.03.2025
Жанубий Корея тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинларида гумонланувчи қўлга олинди

19:00 / 28.03.2025