18:38 / 29.06.2017
5675

Шайхонтоҳурда киссавур ушланди

2017 йилнинг 30 апрел куни тахминан соат 13:00ларда номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманида жойлашган автобуслар тўхташ бекатида бўла туриб, фуқаро Умида Тухтамурадованинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) киссасидан «I Phone-7 Gold» русумли уяли телефонини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов- тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган Муроджон Рахимов содир этганлиги аниқланган. 

М.Рахимовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Top