Ўзбекистон | 16:30 / 20.04.2025
4914
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди

Шайхонтоҳур туманида маст ҳолатда бўлган 67 ёшли шахс автотураргоҳ қоровули ва бошқа фуқароларни ошхона пичоғи билан қўрқитиб, жамоат тартибини бузди.

Фото: Видеодан кадр

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида пичоқ билан одамларга таҳдид қилган фуқаро жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда бир эркакнинг лифтда ёш болага қўл кўтаргани, кўчада фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилгани тасвирланган видеолар тарқалди.

ИИББ маълумотларига кўра, 18 апрел куни соат 19:40 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида жойлашган автотураргоҳлардан бирида ўрнатилган «ташвиш тугмаси» босилгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармасига хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига етиб борган ИИО ходимлари томонидан аниқланишича, 1958 йилда туғилган Х.С. маст ҳолатда бўла туриб, автотураргоҳ қоровули ва бошқа фуқароларни ошхона пичоғи билан қўрқитиб, жамоат тартибини бузган. Сўнг воқеа жойидан қочиб, кўп қаватли уйлардан бирига кириб кетган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро Х.С. ушланиб, ИИБга олиб борилган.

Х.С. томонидан пичоқ билан ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.

Ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик), 194- (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 185-2-моддалари (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилган. Суд томонидан ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти