17:21 / 01.07.2017
10564

Дайр-аз-Зор гуманитар фалокат ёқасида тургани айтилди 

Фото: РИА "Новости"

Суриянинг Дайр-аз-Зор шаҳри аҳолиси ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан Фиротни тўсиб қўйиш учун тўғон қурилиши туфайли ичимлик сувисиз қолиши мумкин, деб хабар бермоқда РИА «Новости» дипломатик манбага асосан.

«Узоқ вақт давомида жангарилар томонидан қамал қилиниб турилган шаҳар аҳолиси янги хавфга дуч келиши мумкин. Террорчилар тўғон қурилишини якунлашгандан сўнг, шаҳарда тўлақонли гуманитар фалокат юз бериши эҳтимолга яқин. Кишилар сувсиз қолади», - деди у.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, айни дамда жаҳон ҳамжамияти бу вазиятга ҳеч қандай муносабат билдираётгани йўқ.

Мавзуга оид
Top