Спорт | 12:11 / 01.07.2017
7398
1 дақиқада ўқилади

«Ред Булл» икки жамоаси бир-бирига ўхшаб қолмасликнинг йўлини топишди

«Ред Булл Зальцбург» Европа чемпионлар лигасидаги иштирокидан олдин, клуб эмблемасини ўзгартирди.

Бунга турнирда иштирок этадиган яна бир жамоа — Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби билан жамоанинг ҳомийлари бир хил бўлгани сабаб, уларнинг эмблемаси ҳам жуда ўхшаш бўлгани сабаб қилиб кўрсатилган. Уларда 2 қизил буқа футбол тўпига икки томондан зарба бераётгани тасвирланганди.

Эндиликда «Ред Булл Зальцбург» логотипида фақатгина битта қизил буқа тўпга боши билан зарба бераётганини кўришимиз мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат муқаддам УЕФА Австрия ва Германия жамоаларига эгалик қилувчи концерн битта экани сабаб бу борада суриштирув олиб борган, бироқ якунда иккала жамоанинг ҳам ЕЧЛда иштирок этишига рухсат берилганди.

Мавзуга оид