17:30 / 07.07.2017
35940

Ҳамбургда намойишчилар Путин тўхтаган меҳмонхонага ҳужум қилишди

Россия президенти Владимир Путин тўхтаган Ҳамбургдаги меҳмонхона қўриқчиларига намойишчилар томонидан ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда Bild таблоиди хабар тарқатди.

Ҳужумга учраган меҳмонхонани Австралия бош вазири Малколм Тёрнбулл ва Корея республикаси президенти Мун Же Ин ҳам қароргоҳ қилганди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳозирча ҳодисага изоҳ бермади.

Полиция ушбу хабарга изоҳ беришдан бош тортган. Полициядагилар бутун шаҳар бўйлаб намойишлар бўлиб ўтаётганини қўшимча қилган.

Ҳамбургда 7-8 июль кунлари давомида G20 саммити бўлиб ўтмоқда. Бу саммит арафасида шаҳарда антиглобалистларнинг кенг кўламли намойишлари бошланди. Айни вақтга келиб фаоллар билан тўқнашувларда 150дан ортиқ полициячи жароҳатланди.

Бундан олдинроқ АҚШ президенти Доналд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп намойишчилар туфайли меҳмонхонадан чиқа олмаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзу
Ҳамбургда G20 саммити

7-8 июль кунлари Германиянинг Ҳамбург шаҳрида G20 саммити бўлиб ўтади. Ҳар йили ўтказиладиган саммитда «Катта йигирматалик» давлатлари раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишади

Барчаси
Top