Ўзбекистон | 01:34 / 10.07.2017
43201
2 дақиқада ўқилади

Чиқиш визаларини бекор қилиш, хориждаги меҳнат фаолиятини лицензиялаш, онлайн рўйхат - муҳокама марказида

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов идоралараро мажлис ўтказди. Мажлис ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик ва бошқа давлат структуралари вакиллари иштирок этишди. Бу ҳақида ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти чоғида тушган саволларни ечиш йўллари, жумладан қонунчилик ва қонуности ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар батафсил муҳокама қилинди.

Хориждаги меҳнат фаолиятини лицензиялаш ва ундан келиб чиқадиган консуллик хизматларини кўрсатиш бўйича имкониятлар борасида жорий амалиётни соддалаштириш ва он-лайн рўйхатга олиш тизимини жорий қилиш тўғрисида таклиф билдирилди.

Ўзбекистон фуқароларининг чиқиш визаларини олиш билан боғлиқ кўп сонли муаммолари (Тўғридан-тўғри мулоқотга мурожаат қилганларнинг 9,5%) борасида турли вариантлар, хатто уларни тўлиқ бекор қилиниш ҳақида мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Россия давлат ташрифи чоғида имзоланган икки томонлама шартномани амалга ошириш доирасида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик томонидан Россиянинг қатор шаҳарларида Агентликнинг ваколатхоналарини очиш масаласи устида ишлар олиб борилаётганига эътибор қаратилди.

 

Мавзуга оид