Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокурор Немцовнинг қотилини умрбод озодликдан маҳрум этишни талаб қилмоқда
Прокурор суд маслаҳатчилари сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилишида айбдор, деб топган Заур Дадаев учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини сўрамоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
«Дадаевга қаттиқ режимдаги колонияда умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси ҳамда 200 минг рубллик жарима тайинлашни сўрайман», - дея маълум қилди прокурор Мария Семененко.
29 июнь куни суд маслаҳатчилари коллегияси сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши иши бўйича беш нафар айбланувчининг барчасига нисбатан айблов ҳукмини чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, Борис Немцов 2015 йилнинг 28 февраль кунига ўтар кечаси Москва шаҳри марказида ўлдирилди. Заур Дадаев, Анзор ва Шодид Губашевлар, Тамерлан Эскерхонов ҳамда Ҳамзат Бахоев ушбу қотиллик сабаб ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
12:42 / 05.12.2025
Москва суди DW собиқ журналистларига чиқарилган ҳукмни кучда қолдирди
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
12:34 / 03.11.2025
Москвада мигрантлар патенти нархи кўтарилади
09:40 / 30.10.2025