Жаҳон | 19:51 / 15.07.2017
11644
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик журналистлар Туркиянинг Қизил ярим ой жамиятига ташриф буюришди

Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov

Бугун Туркияда Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчилик ташкилотига (FETÖ) мансуб ҳарбийлар томонидан уюштирилган ва муваффақиятсизлик билан якун топган давлат тўнтариши содир этилганини бир йил бўлди. Шу муносабат билан айни дамда Туркияда хотирлаш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу маросимларда жаҳоннинг кўплаб давлатларидан келган журналистлар қатори Ўзбекистоннинг ҳам етакчи нашрлардан ижодкорлар қатнашмоқда.

Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov

"Кун" нашри бош муҳаррирининг хабар беришича, бугун медиа-тур иштирокчилари Туркия Қизил Ярим ой жамиятининг идорасига ташриф буюришди. Тадбир давомида ташкилотчилар ташкилотнинг асосий вазифалари, фаолияти ҳамда тарихи билан яқиндан танишишди. 

Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov

Турк Қизил ярим ой жамияти 1868 йил 11 июнда  Усмонийлар империяси томонидан ташкил этилган ва "Усмонийларнинг ярадор ва касал аскарлари" деган ном остида фаолият олиб борган. 1935 йилда эса Камол Отатурк республика тепасига келгандан сўнг жамиятга "Турк Қизил ярим ойи" номи берилади. Унинг биринчи раҳбари асли келиб чиқиши Грециялик Марко Паша (Маркос Апостолидис) бўлган. 

Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov

Турк Қизил ярим ой жамиятининг асосий вазифаси - табиий офатлар вақтида ёрдам кўрсатиш, донорликни ташкил этиш, соғликни тиклаш бўйича тадбирлар ўтказишдир.  

Қизил ярим ой жамиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардир: 

Инсонпарварлик 
Бетарафлилик
Холислик
Мустақиллик
Ихтиёрийлик
Бирдамлик
Универсаллик

Маълумот ўрнида: Ўзбекистонда Қизил Ярим Ой Жамияти расман 1925 йил 14 ноябрда ташкил топган. Бироқ у мустақил Миллий жамият сифатида мустақилликка эришилгандан сўнггина эътироф этила бошлади. 1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ушбу Фармонни ижро этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ўзбекистон 1995 йилдан Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро Федерациясининг тенг ҳуқуқли аъзосидир.

Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ўзининг 90 йиллик тарихи давомида аҳолининг муҳтож қатламларига сифатли ва тезкор ёрдам кўрсатиш борасида ҳукуматга ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни амалга оширишда кўмакчи бўғин сифатида фаолият юритиб келди. 

Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov

Ҳар йили жамиятимизнинг маҳаллий ташкилотлари 5,5 мингдан зиёд якка ёлғиз, ўзгалар қарамоғига муҳтож кексаларга, шунингдек, минглаб ногироиларга, кам таъминланган, кўп болали оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга моддий, молиявий кўмак бериб, кийим-кечак, озиқ-овқат тўпламлари, дори-дармон воситалари ажратиб келмоқда. Ўтган беш йил давомида 20 мингдан зиёд фуқаро ҳамда муҳтож оилаларга 1,5 млрд. сўмдан кўпроқ молиявий, моддий ёрдам кўрсатилди.

Мавзуга оид