Расмий маълумотга кўра, 37 ёшли, Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро Б.А. Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида аниқланиб, тегишли тартибда қўлга олинган.

Шундан сўнг мазкур шахсга нисбатан қонуний чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикасига қайтарилган.

Ҳозирда фуқаро Б.А.га нисбатан қонунчиликка мувофиқ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона хорижда бўлиб турган ватандошларни амалдаги қонунларга қатъий риоя этишга чақирди.