Фан-техника | 09:37 / 19.07.2017
119548
1 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan қачон янги русумдаги автомобилларни тақдим этиши маълум бўлди

“GM Uzbekistan” янги русумдаги моделларни жорий этиш устидаги ишларни изчил давом эттирмоқда. Мустақилликнинг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобиллар тақдим этилади. Бу ҳақда “GM Uzbekistan” АЖ бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов ЎзА’га берган интервьюсида маълум қилди.

“Корхонамизнинг бош шиори – харидорлар талаб ва истагидан келиб чиққан ҳолда, хавфсиз ва қулай замонавий русумдаги автомобиллар ишлаб чиқариш. Шу мақсадда янги русумдаги моделларни жорий этиш устидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамига халқимизга янги русумдаги автомобилларни тақдим этишни режалаштирганмиз”, - деган Ражабов.

Шу билан бирга, у бу лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот бермаган.

 

Мавзуга оид