Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 26-к-сонли буйруғи билан Наримонжон Исмаилов Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Исмаилов бундан аввал Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси йиғма бўлими бошлиғи – бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш Бош бошқармаси ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликларни, ҳудудларнинг захираларини ҳамда ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган минерал-хомашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятларини аниқлаш; мамлакат ва ҳудудларни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегик устувор йўналишларидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг саноат потенциалини жадал ривожлантириш борасида тармоқ тузилмалари билан биргаликда дастурий чора-тадбирларни, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, ҳудуднинг иқтисодиётини диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштиришнинг қисқа муддатли ва ўрта муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш каби вазифалар билан шуғулланади.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
19:25 / 31.10.2024