Фан-техника | 22:49 / 20.07.2017
5987
1 дақиқада ўқилади

Amazon ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди

Amazon компанияси Spark деб ном олган ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди, деб ёзади Reuters. Хизмат интернет-компания асосида харидларни амалга оширишга мўлжалланган бўлади. 

Компания сайтида қайд этилишича, Spark iPhone учун Amazon дастурида мавжуд. Spark фойдаланувчилари ижтимоий тармоқда маҳсулотлар ҳақидаги фикрлар билан ўртоқлашиши, улар орасидан энг яхшисини танлаб олиши ва изоҳ қолдиришлари мумкин. Шунингдек, Amazon мижозлари сотиб олган харидлари ва уларни тажрибада синаб кўргани ҳақида пост қолдириш имконига эга бўлишади. Amazon яратган ижтимой тармоқ Instagram ва Pinterest'ни ёдга солади.

Мавзуга оид