Жаҳон | 08:00 / 20.07.2017
5389
1 дақиқада ўқилади

Фукусима яқинида зилзила юз берди

Япония шимоли-шарқидаги Фукусима префектураси яқинида 5,6 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Таъкидланишича, ер силкиниши маркази Тинч океанида бўлган, унинг ўчоғи эса 40 километрлик ер тубида жойлашган.

Ер ости силкинишлари 17 та префектурада сезилган, Мияги ҳамда Фукусимада зилзила кучи япон шкаласи бўйича 4 баллни ташкил қилди.

Цунами хавфи йўқлиги айтилмоқда. Вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида маълумот ҳозирча берилмаган.

Аввалроқ Хитой жануби-ғарбида зилзила юз бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид