Ўзбекистон | 18:34 / 21.07.2017
30112
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади

Kun.uz таҳририяти вилоятлар бўйлаб сафарларни давом эттиради. Яқин кунларда таҳририят ижодий гуруҳи Фарғона вилоятига сафар қилишни режалаштирган.

Сафар давомида Фарғона вилояти ҳокими ва Қўқон шаҳри ҳокими билан учрашувлар ўтказиш мақсад қилинган.

Вилоят аҳолиси раҳбариятга савол, таклиф ёки шикоятларини сайт орқали йўллаши мумкин бўлади.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда Қўқон шаҳри ҳокими Раҳматали Жалилов билан ўтказилиши режалаштирилган учрашувда аҳолини кўпроқ қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва долзарб муаммоларга эътибор қаратиш кўзда тутилган. Тилга олинмаган савол, таклиф ва шикоятлар вилоят ҳокимининг қўлига топширилади.

Савол, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш вақти чегараланган!

Мурожатларни ушбу ҳавола орқали ёки [email protected] электрон манзилига юбориш мумкин!

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш