Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда портлаш юз берди, қурбонлар кўп
Покистоннинг Панжоб вилоятидаги Лаҳор шаҳрида юз берган портлаш оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди, яна 32 нафар инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Geo TV хабар бермоқда.
Портлаш Арфа Карим номидаги технопарк ёнидаги Ферузпур Роуд кўчасида жойлашган сабзавот бозорига кираверишда юз берган. Жабрланган 32 инсондан 11 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Полиция вакилларининг телеканалга маълум қилишича, портлашни худкуш террорчи уюштирган. Унинг мақсади ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларини йўқ қилиш бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида уч полициячи ҳалок бўлган, бир неча нафари жароҳатланган.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026