Фан-техника | 15:21 / 25.07.2017
26850
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда “мобиль уй” тақдим этилди

Тошкентдаги "Asia Trailer" МЧЖ бозорда янги маҳсулот - “мобиль уй”ни тақдим этди. Жамият енгил автомобиллар учун тиркамалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Янги маҳсулот йилнинг маълум мавсумида узоқ муддат давомида тоғларда яшовчи чўпонларга мўлжалланган. Ғилдиракли мобиль уй мини-совутгич, ётоқ жойлари, душга эга.

"Правда Востока" нашри маълумотларига кўра, конструкция анча енгил – у сендвич-панеллардан қурилган. Асосий хомашё ҳамда бутловчи қисмлар маҳаллий маҳсулотлар бўлиб, шу сабабдан уларнинг нархи ҳам нисбатан арзон. 

Мавзуга оид