Ўзбекистон | 09:12 / 26.07.2017
18693
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев сентябрда БМТ Бош ассамблеяси сессиясида иштирок этади

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг сентябрида БМТ Бош ассамлбеясининг 72-сессиясида иштирок этади.

БМТ бош қароргоҳи томонидан тарқатилган тадбирнинг дастлабки дастурига кўра, Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессияси доирасида чиқиш қилади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сифатида БМТда илк бора чиқиш қилади.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош ассамблеяси сессияси 2017 йилнинг 19-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид