Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филип ўзининг жамоатчилик вазифаларини бажаришни якунлади ва расман пенсияга чиқди, деб хабар қилмоқда BBC. Букингем саройида шаҳзода рафиқасига ҳамроҳлик қилиб, вақти-вақти билан омма олдида кўриниш бериб туриши маълум қилинди.
Филип ўтган 65 йил ичида 20 мингга яқин расмий тадбирда иштирок этиб, уларда 5,5 минг нутқ сўзлаган, 785 та ташкилотнинг ҳомийси (патрони) ёки аъзоси бўлган.
10 июнда Филип 96 ёшини нишонлади. Май ойидаёқ у кузгача ўз вазифаларини бажаришни якунлаши ҳақида маълумот пайдо бўлганди.