15:20 / 03.08.2017
5340

Британиялик ота-оналар фарзандининг суратини ижтимоий тармоқда чоп этишни хоҳлашмайди

Буюк Британиядаги ота-оналар фарзандининг сурати ва унга тегишли лавҳаларни интернетга жойлаш борасида икки хил қарашга эга экани аниқланди. Ўтказилган сўровномага кўра, респондентларнинг 56 фоизи фарзандининг сурат ёки лавҳаларини ижтимоий тармоқда чоп этмаслигини айтган. Шу фикрни билдирган ота-оналарнинг 87 фоизи бундай хулосага бир омилга кўра келган: улар фарзандининг ҳаёти шахсий қолиши керак, деб ҳисоблайди.

Шунга қарамай, респондентларнинг 42 фоизи бир ойда бир марта бўлса ҳам фарзандининг суратини ижтимоий тармоққа жойлаштиришини билдирган. Айни пайтда, ижтимоий медиа сайтларнинг ривожланиб бориши билан «улашиш» тренди ҳам оммавийлашиб бормоқда. Жумладан, Бекҳэмлар оиласи каби спортчи ва артистлар шулар сирасидандир. Ofcom тайёрлаган ҳисоботда ёзилишича, бундай ота-оналарнинг 52 фоизи айни ҳаракатларидан фарзандлари ҳам мамнун эканини айтган.

Шунингдек, ота-оналар орасида энг машҳур ижтимоий тармоқлар ҳам ўрганилиб чиқилган бўлиб, уларнинг 72 фоизи Facebook'дан фойдаланади. Энг тез ривожланаётган платформалар сифатида Whatsapp, Instagram ва Snapchat келтирилган.

Top