Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:50 / 04.08.2017
5471
1 дақиқада ўқилади
Тонга Қироллиги яқинида кучли зилзила содир бўлди
Тинч океанининг Тонга Қироллигига яқин ҳудудида 5,7 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».
Таъкидланишича, ер ости силкинишлари Тонга Қироллигининг пойтахти - Нукуалофа шаҳридан 228 километр шимоли-шарқда қайд этилган.
Зилзила марказида ер силкиниши “жуда кучли” бўлгани айтилмоқда.
Аввалроқ дунёнинг бирданига икки нуқтасида кучли зилзила юз бергани хабар қилинганди.