Жамият | 00:53 / 06.08.2017
15486
2 дақиқада ўқилади

Поляк 20 ёшли британиялик моделни ўғирлаб, уни интернетда сотмоқчи бўлган

30 ёшли поляк Миланда 20 ёшли британиялик моделни ўғирлаб, уни интернетдаги аукционда сотувга қўйган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда

ОАВ маълумотларига кўра, аёл Италияга суратга тушишга келган. Фотосессияни польшалик Лукаш Херба олиб бориши керак бўлган, бироқ у тахмин қилинишича, қизга гиёҳванд модда билан укол қилган. Шундан кейин ёш аёл ҳушини йўқотган. Жиноятчи беҳуш қизни ўғирлаб, уни бир ҳафта давомида яширин жойда ушлаб турган.

Поляк қизни 300 минг еврога интернетнинг хуфиёна қисми – даркнетда сотиб, у учун пулларни биткоинларда олмоқчи бўлган.

Херба қизни ўғирлагандан бир ҳафта кейин унинг икки фарзанди борлигини билиб, уни қўйиб юборган. Жиноятчи аёлни Британия консуллиги биносига олиб борган ва у ерда қўлга олинган.

Херба айбини тан олган. Италия ҳукуматининг фикрича, Херба интернетда ва ундаги қора бозорда жиноятлар билан шуғулланувчи "Қора ўлим" жиноий гуруҳининг аъзоси бўлиши мумкин. 

Мавзуга оид