15:33 / 09.08.2017
8217

Сергелидаги автомобиль бозорида ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди

Сергели туманида жорий йилнинг 8 август куни Сергели туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Сергели 6-даҳасида жойлашган “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари бозори” 1-блок 25-дўкон олдида ўғрилик қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Сергели туманида 8 август куни соат 10:30да, 1997 йилда туғилган Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи З.Д. Сергели 6-даҳасида жойлашган “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари бозори” 1-блок 25-дўкон олдида турган, 1994 йилда туғилган Сергели тумани 8А-даҳада яшовчи Х.Х.га тегишли бўлган, нархи 1.200.000 сўмлик бўлган “Дамас” русумли автоуловининг орқа тортиш мосламасини ўғрилаб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланиб, ушланган. Далилий ашё сифатида эҳтиёт қисм олинган.

Сергели туман ИИБ томонидан фуқаро З.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-модда 1-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.

Top