11:58 / 12.08.2017
17382

Жепаровнинг ажойиб голи «Истиқлол»га ғалаба келтирди

Фото: tasnimnews.com

Эрон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида Сервер Жепаров тўп сурадиган «Истиқлол» жамоаси ўз уйида «Тракторсози» жамоасини қабул қилди.

Аҳамиятли томони, учрашув тақдирини Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган футболчилардан бири Сервер Жепаров киритган ягона гол ҳал этди. Баҳснинг 42-дақиқасида Жепаров узоқ масофадан чиройли гол урди ва бу гол «Истиқлол»га чемпионатдаги дастлабки ғалабани келтирди.

Шунингдек, Жепаровнинг голи «Истиқлол» учун янги мавсумдаги илк гол бўлди. Эндиликда жамоа 3 ўйиндан кейин 4 очко жамғарган ҳолда 8-ўринга кўтарилиб олган.

Эрон чемпионати, 3-тур.
«Истиқлол» - «Тракторсози» 1:0 (1:0).

Гол: Сервер Жепаров (42).

Top