Спорт | 09:56 / 15.08.2017
16023
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик полвонлар Осиёда иккинчи ўринни эгаллашди

IKA ва Осиё–Океания Кураш Конфедерацияси тақвим режасига асосан жорий йилнинг 9-13 август кунлари Эрон Ислом Республикасининг Божнурд шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон Кураш федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

Мусобақада 20дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этган бўлиб, қизғин ва муросасиз кечган баҳслардан сўнг Эркин Қозоқов (-66 кг), Маддиёр Эркинов (-73 кг), Сухроб Эгамбердиев (+100 кг) вазн тоифаларида қитъада тенгсиз деб топилди. 81 кг вазнда гиламга чиққан Бунёд Турсунов финалда мезбонлар вакилига имкониятни бой бериб кумуш медалга муносиб кўрилди. Олим Равшанов мураббийлиги остида иштирок этган 5 нафар ўзбекистонлик полвон 2та олтин ва 1та кумуш медаллар билан умумий жамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Мавзуга оид