21:00 / 19.08.2017
12802

Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди

WL Tech компаниясининг Dobi деб номланган 1069 та роботи бир вақтда рақс тушувчи энг кўп сондаги роботлар рекордини янгилаш учун ўзларининг кичик металл таначаларини моҳир раққослар каби ҳаракатлантиришларига тўғри келди.

Кўринишича, бу кичик роботчаларнинг уринишлари зое кетмаган. Жаҳон рекордларини қайд қилувчи ва уларни Гиннесс рекордлар китобига киритувчи шахсларнинг айтишича, роботчалар аввалги жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлишган. 

Ушбу рекорд натижа Гуанчжоу шаҳрида қайд қилинган. Деярли идеал тарзда ижро этилган рақс марказий назорат тизими орқали бошқарилган. Таъкидлаш жоизки, ижро вақтида бир нечта роботчалар ағдарилиб тушган.

Маълум қилинишича, бу роботлар рақс ижро этишдан ташқари, қўшиқ куйлаш, бокс тушиш ва “кунг-фу” ҳаракатларини ҳам бажаришга қодирлар.

Dobi роботчалари шоҳсупадан аввалги рекордчи роботлар QRC-2’ни сиқиб чиқаришди. Ўтган йил қайд қилинган аввалги рекорд вақтида 1007 дона робот биргаликда рақс тушганди. 

Top