Жамият | 12:13 / 22.08.2017
6405
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди

Ҳиндистон Олий суди аҳоли томонидан қатор норозиликлар келиб чиққач, талоқ сўзидан фойдаланишни вақтинчалик тақиқлади, деб хабар бермоқда Reuters.

«Бу жуда нозик масала. Биз Ҳиндистон ҳукуматига ушбу масалада тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида ўйлаб кўриш борасида мурожаат юбормоқдамиз», - деган Олий суд раиси Жагдиш Сингх Хехар.

Суд қонунни олти ойга тўсиб қўйди. У мусулмонлар эркакларга рафиқасига «талоқ» сўзини уч бора айтиш ёки ёзиш орқали ажрашиш имконини беради.

Ҳиндистонда яшовчи мусулмон аёлларнинг маълум қилишича, эркаклар бу ҳуқуқни кўп пайтларда суиистеъмол қилади ва Skype ҳамда WhatsApp орқали юборилган хабарларда ҳам «талоқ» сўзини ишлатган ҳолда ажрашишади.

Талоқ – исломда ажрашиш жараёни бўлиб, бундай ҳуқуққа эркак киши эгадир. Аёл киши эса ажрашиш ҳақида шариат қозисига мурожаат қилиши мумкин. Эркак вояга етган, ақли жойида ва ўз хоҳишига кўра ажрашиши лозим.

 

Мавзуга оид