20:56 / 23.08.2017
11885

Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания тузилди

Ўзбекистонда «Миллий энергия тежовчи компания» акциядорлик жамияти тузилди. Компания давлат органлари ва ташкилотларида энергиядан самарали фойдаланувчи ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича маҳсулот (иш ва хизматлар кўрсатувчи) етказиб берувчи ягона компания сифатида таништирилган.

23 август куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Энергиядан самарали фойдаланувчи ва энергияни тежовчи замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорни имзолаган.

Янги компания ҳам янги қарор туфайли вужудга келмоқда. Компания давлат органлари ва ташкилотларида энергия ресурсларининг самарали истеъмол қилишини мониторинг қилиб боради.

Компания, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида энергиядан самарали фойдаланувчи ва энергия тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш буйича таклифларни ишлаб чиқади ва жорий этади.

Миллий энергия тежовчи компания давлат органлари ва ташкилотлари харажатларини оптималлаштиради, товарлар (иш ва хизматлар) таннархини туширади, энергия тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш ва энергия ресурсларига харажатларни қисқартириш эвазига бюджет ва ўз маблағларини иқтисод қилади.

Мавзуга оид
Top