Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиялик аёл ҳаж амалини адо этаётган сайёрамизнинг энг кекса кишиси бўлди
Индонезиялик 104 ёшли аёл жорий йилда ҳаж амалини адо этаётган энг кекса киши бўлди. Таъкидланишича, барча ҳаж зиёратчилари улар ҳақдаги шахсий ва тиббий маълумотга эга махсус электрон билакузуклар билан таъминланганлар. Бу ҳақда Саудия Арабистони маданият ва ахборот вазирлигининг Халқаро алоқалар марказида маълум қилинди.
“Бу йили Маккага келган энг кекса одамлар қаторида индонезиялик Мэрайя Мархани Муҳаммад ҳам бор. Бошқалар каби у учун зиёратчиларнинг Саудия Арабистонидаги сафарлари қулай ўтишини кафолатловчи хизматлар муҳайё қилинган”, деб айтилди марказда.
30 августда Маккада ҳажнинг бош амалларини адо этиш бошланди. 31 августда эса барча зиёратчилар Арофат тоғига йўл олишди. Марказда таъкидланишича, ҳаж дунёдаги энг қадимий удумларидан бири бўлишига қарамасдан, замонавий технологиялар зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлашда ва уларга қулайликлар яратишда ёрдам бермоқда.
“Ҳар бир зиёратчига у ҳақида шахсий ва тиббий маълумот бўлган электрон билакузук берилган. Бу ҳажда хизмат кўрсатаётган ходимларга уларнинг шахсини аниқлаш ва зарур ёрдам бериш имконини беради. GPS-треккерга эга ҳамда зиёратчиларни намоз вақтидан бохабар қилиб турувчи сувга бардошли ушбу билакузуклар арабчани билмайдиган зиёратчиларга кўп тилли марказга ёрдам билан мурожаат қилиш имконини беради”, деб айтилган матбуот баёнотда.
Саудия Арабистони ҳукумати маълумотларига кўра, жорий йилда ҳаж амалини адо этгани 2 млн зиёратчи келган. Энг кўп миқдордаги зиёратчилар Покистон (184 минг киши), Ҳиндистон (170 минг), Бангладеш (127 минг) ва Туркиядан (90 минг) ташриф буюрган. 94 фоиз зиёратчилар Саудия Арабистонига самолётда, баъзилар эса автобус, минивэн ва автомобилларда келганлар.
Мавзуга оид
18:42 / 12.04.2026
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳажга боришда фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирди
19:00 / 15.05.2024
Тожикистонда ҳожиларни тантанали кутиб олиш, ҳашаматли тадбирлар ўтказиш тақиқланди
18:45 / 26.06.2023
54 йил ичида Маккага 100 миллионга яқин зиёратчи ташриф буюрди
09:07 / 04.06.2023