Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядаги чўлда ИШИДнинг 17 автобусидан иборат конвой тўхтаб қолди
АҚШ бошчилигидаги коалиция вакилларининг маълум қилишича, ичида ИШИД жангарилари ва уларнинг оила аъзолари бўлган 17 та автобусдан иборат конвой Сурия ҳудудидаги чўлда тўхтаб қолган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Шунингдек, хабар қилинишича, коалиция вакиллари конвойда бўлган аёллар ва болаларни қутқариб олишга ҳаракат қилишган. Шу билан бирга, конвойга зарбалар берилмаган.
Агентликнинг аниқлик киритишича, АҚШ Сурия ҳукуматига мурожаатни етказиш мақсадида Россия томони билан боғланган. Улар конвойнинг Ироқ билан чегара йўналишига қараб ҳаракатланишини енгиллаштиришга уринган.
Аввалроқ Сурия мухолифати АҚШ воситачилар орқали ИШИДга қурол сотаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026