Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск Путиннинг сўзларидан сўнг Учинчи жаҳон уруши бошланишини башорат қилди
Фото: Reuters
SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск Россия президенти Владимир Путиннинг сунъий идрок ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.
Путиннинг маълум қилишича, ким сунъий идрок соҳасида етакчига айланса, «дунё ҳукмдори» бўлиши мумкин.
«Хитой, Россия, барча давлатлар яқинда компьютер фанларида кучаяди. Миллий даражада сунъий идрок соҳасидаги устунлик учун рақобат катта эҳтимол билан Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлади», - дея ёзди у твиттердаги саҳифасида.
Аввалроқ Илон Маск Hyperloop капсуласининг тезлик бўйича янги рекордини ўрнатганди.
Мавзуга оид
18:16 / 05.02.2026
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
16:02 / 04.02.2026
Парижда Илoн Маскнинг X компанияси офисида тинтув ўтказилди
16:08 / 30.01.2026