Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лос-Анжелес округида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
Фото: ТАСС
АҚШнинг Калифорния штати губернатори Жерри Браун Лос-Анжелес округида ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.
«Губернатор Лос-Анжелес округида Ла-Туна каньонидаги ёнғин оқибатлари туфайли фавқулодда ҳолат киритилиши ҳақида баёнот берди. Ёнғин минг гектар ерга зарар етказиб, уйлар, муҳим инфратузилмага хавф туғдирмоқда, шунингдек, инсонларнинг эвакуациясига сабабчи бўлди», - дейилади баёнотда.
Associated Press’нинг хабар қилишича, ёнғин оқибатида учта уй ёниб кулга айланган, 1 400 киши хавфсиз жойга кўчирилган.
Таъкидланишича, ёнғин майдони 20 минг квадрат метрга етди.
Мавзуга оид
13:50 / 23.03.2026
Кореядаги заводда ёнғин: ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
23:25 / 22.03.2026
Бўстонлиқ туманида “Nexia-2”да ёнғин содир бўлди
11:05 / 17.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
08:51 / 16.03.2026