Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флорида ва Пуэрто-Рикода “Ирма” довули туфайли фавқулодда ҳолат тартиби киритилди
Фото: СС0
АҚШнинг Флорида штати губернатори Рик Скотт штатда фавқулодда ҳолат тартибини киритди. Бу штатга яқинлашаётган “Ирма” довули билан боғланган. Фавқулодда ҳолат тартиби шунингдек АҚШ ҳудуди ҳисобланувчи Пуэрто-Рикода ҳам киритилди.
“Ирма” довули бутун Флорида штати учун жиддий хавф солади. Шу сабабли аҳоли, штатнинг муҳим инфратузилма объектлари ва умумий фаровонлигини ҳимоя қилиш мақсадида ўз вақтида эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши лозим”, деб айтилган баёнотда.
Атлантика окенида вужудга келган “Ирма” ҳозирда 4-даражагача кучайган. Унинг марказида шамол тезлиги сониясига 58 метрни ташкил қилмоқда. Ҳозирда довул ғарбга томон йўналмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг фикрича, довул Пуэрто-Рико, Доминикана Республикаси, Гаити, Куба, АҚШнинг Атлантика океани соҳилбўйига ёпирилади.
Мавзуга оид
23:01 / 12.06.2025
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
20:59 / 28.05.2025
Флорида штати олтин ва кумушни тўлов воситаси сифатида ишлатишга рухсат берди
23:41 / 17.04.2025
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
17:14 / 07.02.2025