“Ирма” довули бутун Флорида штати учун жиддий хавф солади. Шу сабабли аҳоли, штатнинг муҳим инфратузилма объектлари ва умумий фаровонлигини ҳимоя қилиш мақсадида ўз вақтида эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши лозим”, деб айтилган баёнотда.

Атлантика окенида вужудга келган “Ирма” ҳозирда 4-даражагача кучайган. Унинг марказида шамол тезлиги сониясига 58 метрни ташкил қилмоқда. Ҳозирда довул ғарбга томон йўналмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг фикрича, довул Пуэрто-Рико, Доминикана Республикаси, Гаити, Куба, АҚШнинг Атлантика океани соҳилбўйига ёпирилади.