13:29 / 06.09.2017
11557

Шимолий Америка. АҚШ тўртинчи ўринга тушиб кетди ва бошқа натижалар

Фото: ФИФА матбуот хизмати

ЖЧ-2018 саралаши, Шимолий Америка минтақасида 8-турни Ҳондурасга қарши сафарда ўтказган АҚШ терма жамоаси 3 очко тўплай олмайди. 

Мезбонлар 27-дақиқасида Ромел Киотонинг голи эвазига ҳисобни очишди. Меҳмонлар эса 85-дақиқада Бобби Вуднинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Ҳондурас футболчиси Анри Фигероа иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди, лекин америкаликлар қолган вақт ичида ғалабани қўлга кирита олмади.

8 турдан кейин АҚШ ва Ҳондурас 9тадан очко жамғаришган, аммо америкаликлар қўшимча кўрсаткичлар эвазига тўртинчи ўринда.

8-турда Коста-Рика Мексикани қабул қилиб, дуранг ўйнади - 1:1. Аввалига, 42-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Кристиан Гамбоа тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди, 82-дақиқада мексикаликлар ҳужумчиси Маркос Уренья ҳисобни тенглаштирди. 

Яна бир учрашувда Панама Тринидад ва Тобагони йирик ҳисобда мағлуб этди - 3:0.

30-дақиқада Габриэль Торрес ҳисобни очди. 57-дақиқада Тринидад ва Тобаго автогол урди, 85-дақиқада Абдьель Арройо ўйиннинг якуний натижасини ўрнатди - 3:0.

ЖЧ-2018 саралаши, 5-босқич
Шимолий Америка, 8-тур

Ҳондурас - АҚШ 1:1
Голлар: 1:0 - Киото (27), 1:1 - Вуд (85)
Четлатиш: Фигероа, (90+3)

Коста-Рика - Мексика 1:1
Голлар: 0:1 - Гамбоа (42, автогол), 1:1 - Уренья (82)

Панама - Тринидад ва Тобаго 3:0
Голлар: 1:0 - Торрес (39), 2:0 - Митчелл (57, автогол), 3:0 - Арройо (85)

Top