14:58 / 07.09.2017
26901

IELTS'ни ўрган ва ўзинг учун дунё эшикларини оч!

Фото: Fast and Easy

"Fast and Easy" ўқув маркази ўз фаолияти давомида талабаларининг эришаётган муваффақиятларидан фахрланади. Зотан, бу «биз эккан боғнинг ҳосилидир». Инглиз тили ҳамда математика фани бўйича юқори интенсив (ҳафтада 6 кун 2 соатдан) курслар, ўқувчиларнинг энг қисқа вақтларда юқори натижаларга эришишига сабаб бўлмоқда.

Охирги ярим йилликда "Fast and Easy" ўқув маркази томонидан ташкил қилинган (ҳафтада 6 марта 2 соатдан, 2 ойдан 6 ойгача) ўта интенсив IELTS курсларида ўқиган талабалар шу кунларда IELTS бўйича имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишди.
 

Фото: Fast and Easy

Жами 38 нафар талаба 2-6 ой давомида IELTS топширишга улгурди. Деярли барча натижалар кафолатланганидек — IELTS тизимида 7 балл ва ундан юқорини қайд этди. Натижада ўқувчиларнинг бари ўз мақсадига етишмоқда.

Ўтган ўқув йилидаги ўқувчилар Австралиянинг Чарльз Стурт ҳамда Мельбурн университетлари, Англиянинг Оксфорд Университети, Швециянинг Лунд университети ва бошқа чет эл университетлари, Ўзбекистондаги маҳаллий ҳамда хориж университетларининг талабалари бўлишди. Шунингдек Bank of America, PWC, IFAD каби чет эл корхоналари ва халқаро ташкилотларга ишга киришмоқда.

Фото: Fast and Easy

Инновацион таълим тизими, ўқув муҳити, қулай тўлов тизими ва мавжуд бошқа шароитлар чуқур билим олиб, юқори балларни эгаллаш имконини берганлиги самараси ўлароқ, барча ўқувчиларимиз энг нуфузли ўқув даргоҳларининг талабаси бўлишга муваффақ бўлишмоқда.

Баъзи ўқувчиларнинг эришган натижалари, шунингдек  ўқув маркази ҳақидаги фикрларини қуйида ўқишингиз мумкин:

Фото: Fast and Easy

Боисов Азизхон: 8 балл

"Мен бу йил Самарқанддаги академик лицейни тамомлаб,  бирйўла уч университет – Австралиянинг Мельбурн давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига киришга муваффақ бўлдим. 2016 йилнинг  октябрь ойида олий ўқув юртига киришга тайёргарлик кўриш мақсадида, тавсия асосида Самарқанддан Тошкентга "Fast and Easy" ўқув марказига келдим. Мана бугун кўзлаган мақсадимга ортиғи билан етишиб турибман. "Fast and Easy" ўқув марказига алоҳида самимий ташаккуримни билдиришни хоҳлардим".

Фото: Fast and Easy

Шерзод Эсанов: 7,5 балл

"Мен Тошкент молия институти битирувчисиман. Инглиз тилининг IELTS тизимида қисқа вақтда юқори баллга эга бўлиш мен учун муҳим бўлганлиги сабабли "Fast and Easy" ўқув марказини танладим.  Марказ томонидан ташкил қилинган ўта интенсив ва янгича ёндашув асосдаги курсларда жами тўрт ярим ой ўқиб, июль ойида 8 балл олишга эришдим. Бу эса карьерамга катта ёрдам бермоқда".

Фото: Fast and Easy

Абдуназарова Наима: 7 балл

"Мен коллеж битирувчисиман. "Fast and Easy" ўқув марказида 6 ой ўқидим. Натижада IELTS'дан 7 балл олишга муваффақ бўлдим. Бу йил бирваракайига уч олий таълим даргоҳи – Тошкент молия институти, Жанубий Кореянинг Тошкентдаги Инҳа университети ҳамда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтларига ўқишга кирдим. Шуни қўшимча қилмоқчиманки, Молия институти имтиҳонларининг 2-блокидаги инглиз тили фанидан берилган 36 та саволга 10 дақиқада жавоб бердим ва улардан 35 таси тўғри чиқди".

Фото: Fast and Easy

Ҳасанова Мадина: 7,5 балл

"Мен Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг 2-босқич талабасиман. Аллақачон талаба бўлиб улгурган бўлсам-да, IELTS'дан юқори баллга эга бўлиш — кенг имкониятларни очишини яхши биламан. Шу мақсадда "Fast and Easy" ўқув марказига келдим. 1 ойда IELTS'дан кўрсаткичимни 6 баллдан 7,5 баллга кўтаришга муваффақ бўлдим". 

"Fast and Easy" ўқув маркази инглиз тилини ўрганиб, келажакда имкониятлар эшигини очишни истаган барча ёшларга омад тилайди ҳамда бу йўлда ёрдам қилишни ўзига шараф деб билади.

Манзилларимиз:

Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй;
Мўлжал: «Пушкин» ҳамда «Буюк Ипак йўли» метролари ўртасида, Дипломатия университети қаршисида;

Амир Темур шоҳ кўчаси, 62-уй;
Мўлжал: «Минор» метро бекати

Телефонлар:

+998(97) 750-94-29;
+998(90) 998-39-00;
+998(97) 155-38-00.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top