Миллий хавфсизлик хизмати катта миқдордаги қорадори контрабандаси олдини олди
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан наркотик моддалар тарқатилишининг олдини олиш, қўшни давлатлардан бундай «оғу»ларнинг кириб келиш йўлларига тўғаноқ бўлиш борасида фаол ишлар олиб борилмоқда.
Бу ишда айниқса йил бошидан буён бир неча наркогуруҳларни фош этган миллий хавфсизлик хизматининг алоҳида ўрни бор.
Хусусан, яқинда наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлари учун муқаддам судланган, бироқ ўзининг жиноий ўтмишидан тўғри хулоса чиқармаган Фарғона вилояти Боғдод туманида истиқомат қилувчи 31 ёшли Авазжон Мелиевни қўлга тушириш бўйича махсус операция муваффақиятли якун топди. Олинган маълумотларга кўра, А.Мелиев йўловчи машинада Тошкент вилоятининг Бекобод туманидан пойтахтга қараб йўл олади. Унинг ёнидаги сумка кўздан кечирилганида, 3,5 кг оғирликдаги қорадори топилади.
Суриштирув чора-тадбирлари натижасида аниқландики, А.Мелиев ушбу юкни Тошкентгача олиб келиб, кейинчалик сотиш учун Қўқон шаҳрига етказмоқчи бўлган.
Бундан ташқари, А.Мелиев Тошкент вилоятининг Бўка туманида наркотик моддалар яшириб қўйилган яширин жойи борлигини маълум қилган. Текшириш натижасида айтилган жойдан яна наркотик модда — 2,8 кг.дан ортиқ вазндаги қорадори топилган.
Шундай қилиб, МХХ ходимлари томонидан махсус операция мобайнида олинган наркотик моддаларнинг умумий ҳажми 6,3 кг.дан ошиқроқни ташкил этди.
Йиғилган материаллар асосида, МХХнинг Фарғона вилоят бўлими томонидан Авазжон Мелиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддаларига кўра жиноий иш қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Вилоятликлар ҳам Тошкентда таксичилик қила олади — транспорт вазири
Ўзбекистон | 19:48
-
Исроилнинг Эронга қарши операцияси 14 кун давом этиши мумкин
Жаҳон | 19:05
-
«Тухум барак» таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
Ўзбекистон | 19:03
-
Арманистонда собиқ бош вазир Овик Абрамян қўлга олинди
Жаҳон | 18:58
Мавзуга оид

07:49 / 16.04.2020
Жиззахда қорадорифурушлар карантин постида қўлга тушди

17:25 / 27.01.2020
Божхоначилар Қорасаройда қорадори операциясига чек қўйишди

20:00 / 14.03.2018
Махсус хизматда ребрендинг. МХХ Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилди, унинг ваколатлари белгилаб берилди

18:15 / 14.03.2018